Обод хонадон
Манзили : 100002,Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Қорасарой кўчаси, 47-уй
Боғланиш учун : +998 (99) 910-90-95
Хайрия йўналиши мақсади :

                

Учта хонадон култепага айланди, бир нечта оила уйсиз, кўчада қолди...

2021 йил, 19 январь тунги соат 03:00 атрофида иссиқлик печидан чиққан чақнаш натижасида Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Бободеҳқон маҳалласида жойлашган Турсунов Абдушукур ҳамда унинг қўшнилари Тўхтаев Ғайратулло ва Зуфарова Арофатларнинг хонадонлари кучли аланга ичида қолди.

Турсунов Абдушукурнинг уйи буткул ёниб култепага айланган. Ҳатто, кийим-кечаклари ва ҳужжатлари ҳам ёниб битган. Олов катталашиб, Тўхтаев Ғайратулло ва Зуфарова Арофатларнинг уйларини ҳам вайрон қилган.

Уйсиз кўчада қолган ватандошларимизга ёрдам кўрсатиш мақсадида Вақф фонди "Обод хонадон" акциясини эълон қилади.

Акциядан тушган маблағлар учта хонадонга бўлиб берилади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким мўминнинг дунё машаққатларидан бирини аритса, Аллоҳ унинг охират машаққатларидан бирини кетказади. Ким мусулмонни айбини беркитса, Аллоҳ унинг дунё ва охиратда айбини яширади. Банда биродарига ёрдам бераркан, Аллоҳ таоло унга мадад беради,” дедилар (Имом Термизий).

Тўпланган маблағ : 0.00 сўм


Ушбу Хайрия йўналиши якунланган !

25 Январь