Рўзғор акцияси Навоий вилояти
Махсус ИД рақам : aksiya_6000005
Манзили : Навоий шаҳар, Ғалаба Шох кўчаси (Алишер Навоий)
Боғланиш учун : Акцияга масул - Хамраев Истамжон Илхом ўғли телефон: +998-95-607-73-77
Акция мақсади :

                                  ﷽

"ВАҚФ" хайрия жамоат фонди томонидан ўтказилаётган "Рўзғор" акцияси эндиликда Республикамиз бўйлаб ҳар бир вилоят учун алоҳида юритилишини маълум қиламиз.

Акциянинг ушбу бўлимида тўпланган пул маблағлар Навоий вилоятининг ёрдамга муҳтож ногиронлар, ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотган фуқаролар ҳамда кам таъминланган оилаларни топиб уларнинг рўзғорларидаги камчиликларига доимий равишда ёрдам кўрсатиш учун сарфланиши мақсад қилинган.

Сиз озиқ-овқат маҳсулотлари ва пул маблағларини фонд орқали айнан рўзғори ёрдамга муҳтож оилаларга эҳсон қилиш имкониятига эгасиз !

"ВАҚФ" хайрия жамоат фонди акцияда фаол иштирок этишингизга даъват қилади.

Зеро: Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг "Оли Имрон" сурасида шундай марҳамат қилади:                            

                        لَنْ تَنَالُوا الْبِرَّ حَتَّى تُنْفِقُوا مِمَّا تُحِبُّونَ وَمَا تُنْفِقُوا مِنْ شَيْءٍ فَإِنَّ اللَّهَ بِهِ عَلِيمٌ

Суйган нарсаларингиздан эҳсон қилмагунингизгача сира яхшиликка (жаннатга) эриша олмайсизлар. Ниманики эҳсон қилсангиз, албатта, Аллоҳ уни билувчидир”. (92-оят)

Пластик карта рақами: 8600 1204 9045 1120
Фонд Навоий филиал ходими Латипова  Маҳлиё номида тел. 93-311-49-10

Талаб қилинган маблағ : 50 000 000 сўм


Тўпланган маблағ : 2 323 096.00 сўм


Сарф қилинган маблағ : 8 400 000 сўм


Ушбу акция учун тўлов қуйида келтирилган электрон тўлов тизимларининг “Вақф акция” бўлими орқали амалга ошириш мумкин

28 Сентябрь