Рўзғор акцияси Қорақалпоғистон Республикаси
Махсус ИД рақам : aksiya_6000012
Манзили : Нукус шаҳар, Х.Абдамбеинов кўчаси (Имом Эшон Муҳаммад)
Боғланиш учун : Акцияга масул - Тажетдинов Исламбек Жоллыбаевич телефон : +998-61-229-02-64
Акция мақсади :

                                 ﷽

"ВАҚФ" хайрия жамоат фонди томонидан ўтказилаётган "Рўзғор" акцияси эндиликда Республикамиз бўйлаб ҳар бир вилоят учун алоҳида юритилишини маълум қиламиз.

Акциянинг ушбу бўлимида тўпланган пул маблағлар Қорақалпоғистон Республикасининг ёрдамга муҳтож ногиронлар, ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотган фуқаролар ҳамда кам таъминланган оилаларни топиб уларнинг рўзғорларидаги камчиликларига доимий равишда ёрдам кўрсатиш учун сарфланиши мақсад қилинган.

Сиз озиқ-овқат маҳсулотлари ва пул маблағларини фонд орқали айнан рўзғори ёрдамга муҳтож оилаларга эҳсон қилиш имкониятига эгасиз !

"ВАҚФ" хайрия жамоат фонди акцияда фаол иштирок этишингизга даъват қилади.

Зеро: Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг "Оли Имрон" сурасида шундай марҳамат қилади:                            

                        لَنْ تَنَالُوا الْبِرَّ حَتَّى تُنْفِقُوا مِمَّا تُحِبُّونَ وَمَا تُنْفِقُوا مِنْ شَيْءٍ فَإِنَّ اللَّهَ بِهِ عَلِيمٌ

Суйган нарсаларингиздан эҳсон қилмагунингизгача сира яхшиликка (жаннатга) эриша олмайсизлар. Ниманики эҳсон қилсангиз, албатта, Аллоҳ уни билувчидир”. (92-оят)

Пластик карта рақами: 8600 3329 5096 9224
Фонд Қорақалпоғистон филиал ходими Байджанов Абдур-Рашид Махсетбай ўғли номида

Талаб қилинган маблағ : 50 000 000 сўм


Тўпланган маблағ : 4 510 622.00 сўм


Сарф қилинган маблағ : 4 246 622 сўм


Ушбу акция учун тўлов қуйида келтирилган электрон тўлов тизимларининг “Вақф акция” бўлими орқали амалга ошириш мумкин

29 Сентябрь