Рўзғор акцияси Наманган вилояти
Махсус ИД рақам : aksiya_6000015
Манзили : Наманган шаҳар, Ҳамроҳ кўчаси, 3-уй (Мулла Бозор Оҳунд)
Боғланиш учун : Акцияга масул - Турсунов Шукурулло Тўлапович телефон : +998-90-640-45-54 ; +998-99-640-45-54
Акция мақсади :

                                ﷽

"ВАҚФ" хайрия жамоат фонди томонидан ўтказилаётган "Рўзғор" акцияси эндиликда Республикамиз бўйлаб ҳар бир вилоят учун алоҳида юритилишини маълум қиламиз.

Акциянинг ушбу бўлимида тўпланган пул маблағлар Жиззах вилоятининг ёрдамга муҳтож ногиронлар, ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотган фуқаролар ҳамда кам таъминланган оилаларни топиб уларнинг рўзғорларидаги камчиликларига доимий равишда ёрдам кўрсатиш учун сарфланиши мақсад қилинган.

Сиз озиқ-овқат маҳсулотлари ва пул маблағларини фонд орқали айнан рўзғори ёрдамга муҳтож оилаларга эҳсон қилиш имкониятига эгасиз !

"ВАҚФ" хайрия жамоат фонди акцияда фаол иштирок этишингизга даъват қилади.

Зеро: Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг "Оли Имрон" сурасида шундай марҳамат қилади:                            

                        لَنْ تَنَالُوا الْبِرَّ حَتَّى تُنْفِقُوا مِمَّا تُحِبُّونَ وَمَا تُنْفِقُوا مِنْ شَيْءٍ فَإِنَّ اللَّهَ بِهِ عَلِيمٌ

Суйган нарсаларингиздан эҳсон қилмагунингизгача сира яхшиликка (жаннатга) эриша олмайсизлар. Ниманики эҳсон қилсангиз, албатта, Аллоҳ уни билувчидир”. (92-оят)

Талаб қилинган маблағ : 50 000 000 сўм


Тўпланган маблағ : 3 159 500.00 сўм


Ушбу акция учун тўлов қуйида келтирилган электрон тўлов тизимларининг “Вақф акция” бўлими орқали амалга ошириш мумкин

6 Октябрь