"ВАҚФ СУВЛАРИ" лойиҳаси
Манзили :
Боғланиш учун : +998 95 195 16 10
Хайрия йўналиши мақсади :

                            ﷽

Бир кишининг чанқоғини қондиришнинг савоби улкан, бутун бир маҳалла ёки қишлоқ аҳлининг эҳтиёжини қондириш эса улкан савобларнинг ёғилишига сабаб бўлади.

Ҳазрати Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай дедилар:

“Ким сув бор жойга сув чиқарса, бир жонни озод қилгандек бўлади, ким сув йўқ жойга сув чиқарса, бир жонни тирилтиргандек бўлади”. (Ибн Асокир ривояти).

Сув чиқариш, юзлаб инсонларнинг оғирини енгил қилишдек савобли ишни амалга оширган инсонга бутун умр савоб етиб туради. Бугунги кунда дунё аҳолисининг бир қисми тоза ичимлик сувини узоқ масофадан ташиб келади ва ушбу сувни сунъий иншоотларда кўп муддат сақлаган ҳолда истеъмол қилади. Бироқ ер ости сувларини катта маблағ эвазига қудуқ қазиб чиқариш имкони бўлган пайтда, аҳолининг ушбу қудуқни қазишга моддий имкониятлари етишмаслиги мумкин. Шу мақсадда ҳомийлар ва «Вақф» фонди ҳамкорлигида саховатли инсонлар кўмагида сув танқис ҳудудларни аниқлаган ҳолда, тўпланган маблағлар ҳисобига сув чиқариш лойиҳаси жорий этилди.

Амалга ошириладиган ишлар:

Лойиҳа доирасида эҳсон қилинган маблағлар ичимлик суви муаммоси бўлган ҳудудлар аҳолисига сув чиқариб бериш учун сарфланади.

Тўпланган маблағ : 0.00 сўм


Ушбу Хайрия йўналиши якунланган !

12 Апрель