"Вақф" фонди шифохоналарга моддий техник ёрдам кўрсатди
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Унга зулм ҳам қилмас, ўз ҳолига ташлаб ҳам қўймас. Ким ўз биродари ҳожати (ни раво қилиш) йўлида бўлса, Аллоҳ унинг ҳожати(ни раво қилиш) йўлида бўлади. Ким бир мусулмоннинг ғамини аритса, қиёмат кунида Аллоҳ унинг ғамларини кетказади. Ким бир мусулмоннинг айбини яширса, қиёмат кунида Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини яширади”. 

 

Жорий йилнинг 20 июнь куни Наманган вилоятида ўтказилган "Мурувват карвони" акцияси доирасида "Вақф" хайрия жамоат фонди ўзгалар ёрдамига муҳтож, бемор ва ночор ватандошларимизнинг мушкулларини осон қилиш мақсадида вилоят "Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази"га ташриф буюриб ногиронлиги бор бўлган инсонларга мўлжалланган 3 та аравача хайрия қилди. Шунингдек Республика шошилинч тез тиббий ёрдам Маркази Наманган вилоят филиалига ҳам беморларга қулайлик яратиш мақсадида 3 та аравача тақдим этилди. Ушбу аравачалар шифохоналарда даволанаётган бемор ватандошларимиз учун хизмат қилади.

 

Азиз саховатпеша ватандошлар, "Вақф" хария жамоат фонди сизларни муҳтожлар кўнглини шод этиб Аллоҳ таолонинг розилигига эришиш йўлида фонд билан ҳамкорлик қилишга чорлаб қолади. Унутманг "Вақф" фонди хайру эҳсонларингизни ўз эгаларига топширишда шаффофлик ва очиқликни кафолатлайди.

 

 

"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

21 Июнь, 2019 йил | 1318