НУКУСДА «ЭНГ ЯХШИ КИТОБХОН» ТАНЛОВИНИНГ САРАЛАШ БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ

«Ёшларни китоб ўқишга бўлган қизиқишини кучайтиришга, уларнинг китоб билан дўст бўлишига, аҳолининг китобхонлик савиясини янада оширишга алоҳида эътибор қаратиш лозим».

Ш.Мирзиёев

 

Маълумки, қадимдан инсон камолоти ва билимининг манбаи китоб билан боғлиқ. У инсонни комиллик сари етаклайди. Дарҳақиқат, китоб инсоннинг дунёқарашини бойитади, нутқини ўстириб, хотирасини мустаҳкамлайди.

Бугун Нукус Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний ўрта махсус ислом билим юртида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойишиҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2020–2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг «Энг яхши китобхон» танловини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида»ги тегишли буйруғига асосоан «Энг яхши китобхон» танловининг биринчи босқичи ўтказилди.

Танловни ўтказишдан асосий мақсад юртимиздан етишиб чиққан буюк аллома, адиб ва мутафаккирларнинг бой маънавий меросини ўрганиш, уни асраб-авайлаш, келгуси авлодларга безавол етказиш, талаба ёшларда уларнинг асарларидан ибратли хулосалар чиқаришларига эришиш, ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, миллий ва жаҳон адабиётини мутолаа қилишга қизиқишларини янада ошириш, ёшларни ўзликни англаш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, талаба ёшларнинг диний ва дунёвий билимларни пухта ўзлаштириши билан бир қаторда уларнинг дуёқарашини кенгайтириш ҳамда нотиқлик санъатини ривожлантиришдан иборат.

Танловга билим юртининг барча босқич талабалари иштирок этиш имконига эга бўлди.Иштирокчилар «Тест синови», «Бадиий асарлар билимдони» ва «Тезкор савол-жавоб» деб номланган шартлар бўйича ўз билимларини синовдан ўтказишди.

Тадбирни билим юртининг ўқув ишлари бўйича мудир ўринбосари С. Қудайбергенов очиб берди ва иштирокчиларни танлов низоми, шартлари ва ҳакамлар ҳайъати билан таништирди.

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ҳамда Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти профессор-ўқитувчиларидан тузилган ҳакамлар ҳайъати томонидан талабаларнинг танловдаги иштироки ва билими баҳолаб борилди.

Танловнинг саралаш босқичи натижаларига кўра, фахрли ўринларни эгаллаган иштирокчилар Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти, «Вақф»хайрия жамоат фондининг Қорақалпоғистонбўлими ҳамда ҳомийлар томонидан тайёрланган махсус совғалар, пул мукофоти ҳамда таълим муассасасининг диплом ва фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.

Жумладан, 1-ўринни билим юртининг 3-курс талабаси Мамасолиев Аҳмаджон эгаллади. Ғолиб биринчи даражали диплом ва Вақф фонди томонидан тақдим этилган 4 млн. сўм пул мукофоти билан тақдирланди.

2-ўринни 3-курс талабаси Баходирхонов Икромхон эгаллади ва иккинчи даражали диплом ва Вақф фондининг 3 млн. сўм пул мукофоти билан тақдирланди.

3-ўринни 4-курс талабаси Атамурадов Азизбекэгаллади ва учунчи даражали диплом ва Вақф фондининг 2 млн. сўм пул мукофоти билан тақдирланди.

Танлов низомига кўра, саралаш босқичида 1-ўринни эгаллаган иштирокчи 23–25 май кунлари Тошкент шаҳридаги «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юртида бўлиб ўтадиган республика босқичига йўлланма олди.

Шунингдек, тадбир якунида фаол иштирок этган талабалар таълим муассасасининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.«Вақф» хайрия жамоат фондининг Қорақалпоғистон бўлими томонидан барча иштирокчи талабаларга Мусҳафи шарифлар тақдим этилди.

 

НУКУСДА «ЭНГ ЯХШИ КИТОБХОН» ТАНЛОВИНИНГ САРАЛАШ БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ
6 May, 2023 yil | 250