Андижонда ҳам "Сиз бизга кераксиз" тадбири ўтказилди

Тадбирда ЎМИ етакчи мутахасиси М.Абубакирова, Андижон шаҳридаги "Хонақо" масжиди имом хатиби С.Шокиров, Вақф фонди вилоят филиали ходимлари ҳамда 150 нафар гапириш ва эшитишда нуқсони бор бўлган ҳамюртларимиз иштирок этишди. Тадбир давомида Қуръон тиловати қилиниб, юртимиз фаровонлиги учун дуолар қилинди.

Тадбир сўнгида ВАҚФ фонди томонидан 150 нафар кар ва соқов ҳамюртларимизга 25 500 000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилди.

16 May, 2023 yil | 182