Баҳорликларнинг 23 йиллик муаммоси Вақф фонди томонидан бартараф этилди

Сурхондарё вилояти, Ангор туманининг Баҳор маҳалласида истиқомат қилувчи 70 дан ортиқ оилани 23 йилдан бери оқова сув муаммоси қийнаб келаётган эди. Вақф фондининг вилоят филиали томонидан, ҳомийларни жалб қилган ҳолда мазкур муаммо бартараф этилиб, ҳамюртларимизга бир олам қувонч улашилди.

Туман ҳокими Қосим Мардонов, сектор раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда, янги насос ишга туширилиб, маҳалла аҳлининг хонадонларига сув кириб борди.

– Каналдан сув тортиб чиқарадиган насос йўқлиги сабаб, қишлоғимиздаги томорқалар сувсизликдан ёзнинг иссиқ кунларида қақраб қоларди. Шунинг учун сув насос ўрнатиш масаласида  ВАҚФ хайрия жамоат фонди Сурхондарё вилояти филиалига мурожаат қилган эдик. Вақф фонди Сурхондарё вилояти филиали томонидан 30 миллион сўм маблағ ажратилиб, янги насос ва керакли жиҳозлар ўрнатилди. Мана, қишлоққа оби-ҳаёт олиб келинди. Энди томорқаларда деҳқончилик қилиб, рўзғоримизга қўшимча даромад олиб келиш имкониятига эгамиз, – дейди маҳалланинг ёши улуғларидан бири Жўрабек Тўлаков.

Мазкур хайрияга ҳисса қўшган, ҳомийлик қилган инсонларга икки дунё саодатини тилаб қоламиз!

Вақф ХЖФ Матбуот хизмати

Баҳорликларнинг 23 йиллик муаммоси Вақф фонди томонидан бартараф этилди
24 May, 2023 yil | 201