«СИЗ БИЗГА КЕРАКСИЗ!» – Тошкентда хайрия тадбири ўтказилди

 

Кеча, 21 июнь куни пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги “Версал” тўйхонасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда “Вақф” хайрия жамоат фонди ҳамкорлигида жисмоний имконияти чекланган 200 нафардан ортиқ фуқаро учун “Сиз бизга кераксиз!” шиори остида хайрия тадбири ўтказилди.

Тадбир, одатдагидек, Қуръони карим тиловати ва хайрлик дуолар билан бошланди.

“Вақф” хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳар филиали ва саховатпеша юртдошларимиз ҳомийлик қилган тадбир давомида жисмоний имконияти чекланган юртдошларимизга озиқ-овқат махсулотлари тарқатилди.

Тадбир сўнгида ош дастурхони ёзилиб, юртимиз равнағи, халқимиз фаровонлиги учун дуолар қилинди.

«СИЗ БИЗГА КЕРАКСИЗ!» – Тошкентда хайрия тадбири ўтказилди
21 Iyun, 2023 yil | 158