Қорақалпоғистонда кўнгли ярим ҳамюртларимиз учун хайрия тадбири ўтказилди

“Вақф” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси филиали томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл, Беруний, Элликқалъа туманларидаги эшитиш ва гапиришда нуқсони бор бўлган 150 нафардан ортиқ фуқаролар учун “Сиз бизга кераксиз” шиори остида хайрия тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида ЎМИ мутахассиси М.Абубакирова ҳамда Беруний тумани бош имоми Н.Юсупов томонидан “Миссионерликдан огоҳ” бўлинг мавзусида маърузалар қилиниб, видеоролик намойиш этилди.

Тадбир сўнгида ош дастурхони ёзилиб, 150 нафар оилага озиқ-овқат маҳсулотлари эҳсон тариқасида тақдим этилди.

Қорақалпоғистонда кўнгли ярим ҳамюртларимиз учун хайрия тадбири ўтказилди
22 Iyun, 2023 yil | 155