Жиззахда 1500 йиллик зиёратгоҳ реконструкция қилинди

Тарихий-меъморий аҳамиятга эга зиёратгоҳларни сақлаш, таъмирлаш, ободонлаштириш, уларнинг инфратузилмасини янада ривожлантириш, юртимиздаги муқаддас зиёратгоҳ ва қадамжоларнинг мусулмон дунёсидаги нуфузини янада ошириш, бу масканларга маҳаллий ва хорижий фуқароларнинг зиёратларини уюштириш, зиёратчилар учун зарур шароитлар яратиш Вақф хайрия жамоат фондининг асосий вазифалридан ҳисобланади. 

Мазкур йўналишларда фонд томонидан ўтган қисқа давр мобайнида салмоқли ишлар амалга оширилиб, маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун қулай шароитлар яратилмоқда. Мана шундай лойиҳаларнинг навбатдагиси, Жиззах вилояти, Зомин туманидаги гўзал манзарали тоғ ёнбағирида жойлашган "Тоғтерак ота" зиёратгоҳидир. 

Зиёратгоҳ ҳудудидаги маданий объектлар 15-16 асрларга бориб тақалади. Ушбу зиёратгоҳ туризмнинг икки тури бўйича сайёҳларнинг энг севимли масканига айланиши кўзда тутилган: Зиёрат туризми ва эко туризм. Зомин тоғининг беқиёс табиати, арчазор ва гиёҳлари ҳар қандай инсонни ўзига ром этади. 

Ушбу зиёратгоҳга ташриф буюрувчиларга қулайлик яратиш мақсадида, Вақф фонди томонидан қурилиш-таъмирлаш ва реконструкция ишлари амалга оширилди. Барча юртдошларимизни "Тоғтерак ота" зиёратгоҳига таклиф этиб қоламиз!  

Жиззахда 1500 йиллик зиёратгоҳ реконструкция қилинди
3 Iyul, 2023 yil | 237