Вақф фонди Мир Араб олий мадрасаси устозларини моддий рағбатлантирди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Мир Араб олий мадрасасининг 25 нафар ходимларини моддий рағбатлантириш мақсадида, Вақф фонди Бухоро вилояти филиали томонидан 40 000 000 сўм хайрия қилди.

Шунингдек, олий мадрасанинг ичимлик суви ҳамда электр энергия харажатлари учун 34 000 000 сўм ажратилди.

Умумий ҳисобда фонд томонидан 74 000 000 сўм маблағ, Мир Араб олий мадрасасига хайрия сифатида тақдим этилди.

Вақф фонди Мир Араб олий мадрасаси устозларини моддий рағбатлантирди
16 Iyul, 2023 yil | 155