Хоразмда 3 та зиёратгоҳ тўлиқ таъмирланади

Тарихий-меъморий аҳамиятга эга зиёратгоҳларни сақлаш, таъмирлаш, ободонлаштириш ва уларнинг инфратузилмасини янада ривожлантириш Вақф фондининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Бу борада фонд томонидан ўтган йиллар давомида салмоқли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

2021 йилда фонд томонидан биргина Хоразм вилоятидаги "паҳлавон Маҳмуд" ва "Саид Алоуддин Пир" зиёратгоҳлари тўлиқ таъмирланди ва бунинг учун фонд ҳисобидан 1 276 100 000 сўмдан зиёд маблағ ажратилди. 

Жорий йилнинг июль ойи давомида Хоразм вилоятидаги зиёратгоҳ ва қадамжоларда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш мақсадида Вақф фонди раҳбарининг биринчи ўринбосари Музаффар Саломов ҳамда фонднинг Молиявий назорат бўлими мутахассиси Ўрол Сафаровлар хизмат сафари билан вилоятда бўлди.

Ташриф давомида "Шайх Муҳтор валий", "Юсуф Ҳамадоний" ва "Саид Муҳаммад Моҳи рўйи жаҳон" зиёратгоҳлари ҳолати билан яқиндан танишган М.Саломов ушбу манзилгоҳларда ҳам таъмирлаш ишларини амалга оширишни режалаштирди.

Вақф ХЖФ Матбуот хизмати

Хоразмда 3 та зиёратгоҳ тўлиқ таъмирланади
26 Iyul, 2023 yil | 395