ВАҚФ фонди ҳомийлигида “Араб тили билимдони – 2021” танлови ўтказилди!

Бугун, 11 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” мажмуасида Вақф хайрия жамоат фонди ҳомийлигида, имом-хатиблар ўртасида “Араб тили билимдони – 2021” кўрик-танловининг республика босқичи ўтказилди.

???? Қизғин баҳсга бой бўлган танлов натижаларини ҳакамлар ҳайъати баҳолаб борди. Унга кўра қуйидаги имом-хатиблар танлов ғолиблари деб топилди:

1-ўрин – Фарғона вилояти Қувасой шаҳридаги "Тошмозор" масжиди имом-хатиби Мирзақосим домла Саидмирзаев;

2-ўрин – Тошкент вилояти Тошкент туманидаги "Эшонхўжа ота" масжиди имом-хатиби Авазхўжа домла Баҳрамов;

3-ўрин – Андижон вилояти Андижон шаҳридаги "Бобо-Таваккул" масжиди имом-хатиби Нодирбек домла Кенжаев.

Танлов ғолиб ва иштирокчиларига “Вақф” фонди томонидан пул мукофотлари, жумладан:

1-ўринга 9 400 000 сўм;
2-ўринга 6 700 000 сўм;
3-ўринга 4 000 000 сўм ва бошқа ҳомийларнинг совғалари топширилди.

???? Барча ғолибларни муборакбод этамиз!

ВАҚФ фонди ҳомийлигида “Араб тили билимдони – 2021” танлови ўтказилди!
11 Noyabr, 2021 yil | 401