70 йиллик ибодатнинг ёки бир жонни тирилтириш савобини қўлга киритишни истайсизми?

Сув чиқариш улкан ажрга сабаб бўлувчи амал бўлиб, халқимиз асрлар давомида шу каби ишларни ҳашар йўли билан амалга ошириб келган. Худди шундай савобли иш Вақф хайрия жамоат фонди томонидан юртимизнинг олис, ичимлик суви танқис бўлган ҳудудларида амалга оширилиб келинмоқда. Биргина 2021 йилнинг ўзида 80 га яқин тоза ичимлик суви артезиан қудуқлари чиқарилди. Эндиги галда, Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманидаги ичимлик сувига муҳтож "Ижодкор" МФЙ аҳолиси учун эски артезиан қудуғини янгилаб, таъмирлаб халққа хайрия сифатида тақдим этишдир. 

Инсоннинг чанқоғини қондириш, сув чиқариш масаласида кўплаб ҳадислар келтириб ўтилган бўлиб, улардан олинадиган фойдани тўғри англаган инсон бу ишлар қанчалик савобли эканини англайди. 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар:

«Чанқаган бир кишига сув икром этганнинг амал дафтарига етмиш йиллик ибодат савоби ёзилади. Бу икромни сув танқис жойда қилганга ҳазрати Исмоил (а.с.) (бунга Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) ахли байти ҳам дохил) авлодларидан бир кишини кофир қўлидан қутқарганнинг савоби берилади».

ВАҚФ фонди саховатпеша ҳамюртларимизни мазкур хайрли ишда ҳамкорлик қилишга чорлаб қолади.

ВАҚФ хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

70 йиллик ибодатнинг ёки бир жонни тирилтириш савобини қўлга киритишни истайсизми?
9 Mart, 2022 yil | 832