Қорақалпоғистонда кар-соқовлар учун хайрия тадбири ўтказилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси филиали томонидан 180 нафар имконияти чекланган, эшитиш ва сўзлашишда нуқсони бор фуқаролар иштирокида хайрия тадбири ўтказилди.

Ушбу тадбирда Қорақалпоғистонлик Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари Р. Сапарбаев,  Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассиси МАбубакирова, Нукус шаҳри бош имоми БРазов ва “Вақф” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси филиали ходимлари томонидан “Миссионерликдан огоҳ бўлинг” мавзусида кенг тушунчалар берилди.

Тадбир давомида иштирокчиларга “Миссионерликдан огоҳ бўлинг!” мавзусидаги видеороликлар қўйиб берилди. Улар билан ўтказилган диний-маърифий суҳбатдан сўнг 20 фуқаро шаҳодат калимасини айтиб, ислом динини қабул қилди.

Тадбирда  имконияти чекланган, эшитиш ва сўзлашишда нуқсони бор фуқароларга 10 800 000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди ва ош дастурхони ташкил этилди.

ВАҚФ ХЖФ Матбуот хизмати

Қорақалпоғистонда кар-соқовлар учун хайрия тадбири ўтказилди
14 Mart, 2022 yil | 388