"Вақф" хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳар филиали томонидан "Сиз бизга кераксиз" шиори остида хайрия тадбири ўтказилди

Тадбирни Тошкент шаҳар бош имом-ҳатиби ўринбосари Абдуқаҳҳор домла Юнусов Қуръон тиловати билан очиб, барча юртдошларимиз ва меҳмонлар хақларига ҳайрли дуо қилди.

Тадбирдан кўзланган мақсад гапириш ва эшитишда нуқсони бор юртдошларимизга "Миссионерликдан огоҳ бўлинг" мавзусида диний-маърифий маълумотлар бериш орқали уларни тўғри йўлга йўналтиришдан иборат.

Тадбир доирасида имконияти чекланганлар ичида "Қирқ фарз баёни" мусобақаси ўтказилиб, иштирокчилар томонидан нашидалар куйланди.

2 Aprel, 2022 yil | 321