“Вақф” хайрия жамоат фонди китобсеварларни тақдирлади!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ташаббуси билан 7–8 апрель кунлари Тошкент шаҳридаги Ҳазрати Имом мажмуасида “Китоб – камолот калити” илмий‐маърифий китоблар кўргазмаси ўтказилди. Кўргазмада бир қатор нашриёт ва босмахоналар ўзларининг илмий, диний-маърифий, бадиий китоблари ҳамда матбаа маҳсулотлари билан иштирок этди. Муборак Рамазон ойи муносабати билан ташкил этилган ушбу маърифий тадбир доирасида турли янги китоблар тақдимоти билан бир қаторда ёшларни имл-маърифатга, китобсеварликка чорлайдиган суҳбатлар ва танловлар ўтказилиди. Танловда “Энг ёш китобхон” ва “Энг фаол китобхон” номинациялари бўйича ғолиб бўлган иштирокчиларнинг ҳар бири “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан икки миллион сўм пул мукофоти ҳамда китоблар жамланмаси билан тақдирланди.

8 Aprel, 2022 yil | 301