"Вақф" фонди ахборот хизмати раҳбари Саидаброр Умаров Рамазон ойининг тўртинчи ҳафтасида амалга оширган хайриялари ҳақида маълумот берди

????“Рамазон туҳфаси” лойиҳаси доирасида тугаётган ҳафтада:

➖1,5 мингга яқин хонадонларга 309 870 000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари;

➖моддий кўмакка муҳтож 115 нафар шахсга 166 780 000 сўмлик пул маблағлари хайрия қилинди.

Бундан ташқари:

➖диний таълим муассасалари устозларига 300 млн сўм миқдорида устама ҳақлар;

➖диний таълим муассасалари иқтидорли талабаларига 40 млн сўм миқдорида стипендия;

➖диний таълим муассасалари талабаларига 200 млн сўм миқдорида бир марталик махсус ҳадялар улашилди.

Ой бошидан ҳозиргача эса:

➖ 5578 та хонадонга 1 228 140 000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари;

➖моддий кўмакка муҳтож 538 нафар шахсга 737 730 000 сўм пул маблағлари хайрия қилинди.

29 Aprel, 2022 yil | 332