ВАҚФ фонди “Ягона олимпиада-2022” ғолиблари ва иштирокчиларини тақдирлади

“Ягона олимпиада-2022” ғолиблари ва иштирокчилари қуйидагича тақдирландилар:

1-ўрин соҳибига “Вақф” хайрия фонди гранти асосида олий диний таълим муассасага конкуриссиз ўқишга қабул қилиш, 4 йиллик контракт пулини тўлаб бериш сертификати ҳамда I-даражали диплом ва ноутбук;

2-ўрин соҳибига II-даражали диплом ва микротўлқинли иситгич, ЎМИ тасарруфидаги олий диний таълим муассасаларидан бирига ҳужжат топширса, тўплаган баллнинг 25 фоизи миқдорида қўшимча балл қўшиб бериш имтиёзи, контракт пулини 50 фоиз миқдори “Вақф” хайрия фонди томонидан тўлаб бериш сертификати;

3-ўрин соҳибига III-даражали диплом ва шарбат чиқаргич, ЎМИ тасарруфидаги олий диний таълим муассасаларидан бирига ҳужжат топширса, тўплаган баллнинг 15 фоизи миқдорида қўшимча балл қўшиб бериш имтиёзи, контракт пулини 50 фоиз миқдори “Вақф” хайрия фонди томонидан тўлаб бериш сертификати;

қолган саккиз нафар иштирокчига китоблар тўплами ва фахрий ёрлиқлар топширилди.

ВАҚФ фонди “Ягона олимпиада-2022” ғолиблари ва иштирокчиларини тақдирлади
2 Iyun, 2022 yil | 329