Ал-Aзҳар тадқиқотчилари орасида Имом Мотуридий меросини ўрганиш бўйича танлов ўтказилди

26 сентябрь куни ўзбек дипломатлари Қоҳирада Мисрнинг энг йирик Ал-Aзҳар диний мажмуаси Ислом тадқиқотлари академияси вакиллари билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.
Учрашув давомида Ўзбекистонда Имом Мотуридий ва унинг таълимотларини ўрганиш бўйича 2020-2024 йилларда қабул қилинган "Йўл харитаси" га мувофиқ Мисрдаги Ал-Aзҳар мажмуаси тадқиқотчилари ўртасида Имом Мотуридий меросини ўрганиш бўйича танлов ўтказилгани таъкидланиб, унинг якунида ғолиблар аниқланди.
Шу муносабат билан Миср томони билан танлов ғолибларини расмий тақдирлаш маросими билан боғлиқ ташкилий масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Ал-Aзҳар тадқиқотчилари орасида Имом Мотуридий меросини ўрганиш бўйича танлов ўтказилди
5 Oktyabr, 2022 yil | 286