Нукусдаги мадрасага «ақлли» доска хайрия қилинди


Диний таълим муассасаларининг биноларини қуриш, таъмирлаш, реконструкция қилиш, ободонлаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш Вақф фондининг асосий вазифаларидан ҳисобланади. Фонд ташкил этилганидан бугунга қадар, юқоридаги вазифани амалга ошириш мақсадида кўплаб хайрли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. 


Бугун, 21 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қуръон ва тажвидни ўргатиш бўлими бошлиғи устоз шайх Алижон қори Файзуллоҳ Маҳдум ўғли, Нукус шаҳридаги Муҳаммад ал Беруний мадрасасига ташриф буюрди.

Ташриф давомида талабаларнинг турли фанларни пухта ўзлаштириши учун керакли бўлган, ВАҚФ фонди томонидан тақдим этилган «смарт» доскани, фонд номидан мадраса аҳлига топширди. Умид қиламизки мазкур техник жиҳозлар толиби илмларнинг чуқур билим олишида етарли даражада ҳисса қўшади.

Вақф хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати  

21 Fevral, 2023 yil | 188