Фарғона вилоятидаги «Қуръон» курси тингловчиларига мултимедиали мусҳафлар хайрия қилинди

Фуқароларнинг диний, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини оширишга қаратилган ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш Вақф фондининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Мазкур вазифалар юзасидан фонд томонидан кўплаб салмоқли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.  

Жумладан «Вақф» фонди Фарғона вилоят филиали томонидан, Бувайда туманидаги "Қуръони карим ва тажвид" ўқув курсининг тингловчи ва устозларини рағбатлантириш, тингловчиларнинг дарсларни пухта ўзлаштиришига кўмаклашиш мақсадида  130 дан зиёд мултимедиали Қуръони Карим нусхалари хайрия қилинди.

Аллоҳ таоло мазкур хайрли ишга ҳисса қўшган барча саховатпеша ҳамюртларимизни мукофотласин!

Фарғона вилоятидаги «Қуръон» курси тингловчиларига мултимедиали мусҳафлар хайрия қилинди
22 Fevral, 2023 yil | 183