"Фахриддин ар Розий" мадрасасига ҳам «смарт» доска хайрия қилинди

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қуръон ва тажвидни ўргатиш бўлими бошлиғи устоз шайх Алижон қори Файзуллоҳ Маҳдум ўғли юртимиздаги мадрасалар бўйлаб ташриф уюштирмоқда. Кеча, 22 февраль санасида, Урганч шаҳридаги Фахриддин ар Розий мадрасасида ҳам устоз ва талабалар билан илмий учрашув ўтказилди.

Учрашув чоғида шайх Алижон қори, таълим учун зарур бўлган, ВАҚФ фонди томонидан тақдим этилган «смарт» доска ҳамда 2 500 000 сўмлик китоблар фонд номидан мадраса аҳлига хайрия тариқасида тақдим этди.

Ташриф давом этади...

23 Fevral, 2023 yil | 197