Вақф фонди раҳбари Нукусдаги мадрасага ташриф буюрди

Бугун, 13 март куни Вақф фонди раҳбари Зиёвуддин домла Мирсодиқов, раҳбарнинг биринчи ўринбосари М.Саломов ва бўлим бошлиғи И.Нуруллаевлар Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳридаги “Муҳаммад ал Беруний” мадрасасига ташриф буюрди.

Ташриф давомида мадраса устозлари ва талабалари билан учрашув ўтказилди. Унда Зиёвуддин домла Мирсодиқов Вақф фонди, унинг мақсади ва вазифалари ҳамда вақфнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва аҳамияти ҳақида нутқ сўзлади.

Ташриф давом этади…

Вақф фонди раҳбари Нукусдаги мадрасага ташриф буюрди
13 Mart, 2023 yil | 150