Сурхондарё вилоятидаги диний соҳа ходимлари ва талабалар рағбатлантирилди

Бугун, 11 март куни “Вақф” хайрия жамоат фонди Сурхондарё вилояти филиали томонидан Термиз шахридаги Имом-Термизий ўрта махсус ислом билим юртининг ўқитувчи, ходимлар ва талабалари моддий рағбатлантириш мақсадида хайрия тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида фонд томонидан 2 нафар энг фаол ва жонкуяр ўқитувчига 5 миллион сўмдан жами 10 миллион сўм, 2 нафар энг аълочи ва намунали талабага 3 миллион сўмдан жами 6 миллион сўм, 1 нафар ходимага 1,5 миллион сўмдан умумий ҳисобда 17,5 миллион сўм моддий рағбатлар ўз эгаларига тақдим этилганлиги ҳақида сертификатлар топширилди.

Вақф фонди Матбуот хизмати

Сурхондарё вилоятидаги  диний соҳа ходимлари ва талабалар рағбатлантирилди
14 Mart, 2023 yil | 168