Шайх Алижон қори “Саййид Мухйиддин махдум” мадрасасига Вақф фонди хайрияларини топширди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Қуръон карим ва тажвидни ўрганиш” бўлими мудири Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ҳазратлари 15 март куни Андижон вилоятидаги “Саййид Мухйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юртида бўлдилар.

Шайх Алижон қори ҳазратлари аввало билим юрти фаолияти ўқитувчи ва талабаларига яратилган шароитлар билан яқиндан танишиб чиқдилар. Шунингдек, мадраса устоз ва талабалари учун илм аҳлларига "АНДИЖОН БУ - ҚУРЪОН МАРКАЗИ" мавзусида илмий суҳбат қилиб бердилар.
Тадбир сўнгида шайх Алижон қори Вақф фонди томонидан тақдим этилган 3 миллион 700 минг сўмлик китоблар, 17 миллион сўмлик ақлли доска, жами 20 миллион 700 минг сўмлик хайрияларни билим юрти жамоасига фонд номидан топширдилар.

Вақф фонди Матбуот хизмати

Шайх Алижон қори “Саййид Мухйиддин махдум” мадрасасига Вақф фонди хайрияларини топширди
15 Mart, 2023 yil | 163