Брифинг: Рамазон ойининг илк ҳафтасида амалга оширилган хайриялар


Бугунги брифингда, барчамизни хушнуд этиб кириб келган муборак Рамазон ойининг биринчи ҳафтасида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги  “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан амалга  оширилган  хайриялар  ҳақида ахборот бериб ўтамиз!

Халқимиз Рамазон ойида  савобли ишларга одатдагидан кўра кўпроқ эътибор қаратиб, жамиятдаги муҳтож, боқувчиси йўқ ҳамюртларимизга ёрдам қўлини чўзиб, уларнинг қалбларига қувонч улашишга интиладилар.

Вақф фонди ҳам ушбу муборак ойда ўз хайрия лойиҳалари кўламини янада кенгайтириш мақсадида, режали тадбирларни амалга ошириб келмоқда.

Жумладан, “Рамазон туҳфаси” лойиҳаси доирасида, ўтган ҳафта давомида:

–        Республикамиз бўйлаб 320 та оилага 51 810 000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари;

–       Моддий кўмакка муҳтож  44  нафар фуқароларга 53 600 000 сўмлик пул маблағлари;

–       Шунингдек, эҳтиёжманд оилаларга хурмо ва бошқа моддий кўринишдаги эҳсонлар улашилиб, 500 нафардан ортиқ ҳамюртларимиз учун ифторлик дастурхонлари ёзилди.

Ўтган ҳафта давомида жами, 222 940 000 сўм миқдоридаги хайрия ишлари амалга оширилди.

Мазкур хайрияларга ҳисса қўшиб келаётган барча саховатпеша ҳамюртларимизга  Аллоҳ таолодан ажр ва мукофотлар сўраб қоламиз.

Сўзим сўнгида, ҳар бир қилинган эҳсон учун ўндан етти юз баробаргача ажр бериладиган Рамазон ойи давомида,  “Вақф” фонди турли йўналишлардаги хайрия тадбирларини давом эттиради ва бу йўлда сахий ва савоб талабидаги инсонларни ҳамкорликка чорлаб қоламиз!

30 Mart, 2023 yil | 417