CУРХОНДАРЁДА 100 НАФАР ОИЛАГА ҲАДЯЛАР УЛАШИЛДИ

Шу йилнинг 4 апрель куни “Вақф” хайрия жамоат фондининг Сурхондарё вилояти филиали томонидан айни рўзаи рамазон кунларида 100 нафар кам таъминланган оилаларга 9 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Зеро, динимиз кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ҳамда имконияти чекланган шахсларга ёрдам қўлини чўзиш, уларнинг оғирини енгил қилиш ҳамда мурувват ва саховат кўрсатиб, хурсандчилик улашишга чақиради.

Мана шундай хайрия ишлари юртимиз бўйлаб давом этмоқда.

Вақф фонди сизларни ушбу улуғ ойда, яхшилик йўлида ҳамкорликка чорлаб қолади!

CУРХОНДАРЁДА 100 НАФАР ОИЛАГА ҲАДЯЛАР УЛАШИЛДИ
6 Aprel, 2023 yil | 157