Брифинг: Рамазон ойинингучинчи ҳафтасида амалга оширилган хайриялар


Бугунги брифингда, ўтиб бораётган муборак Рамазон ойининг учинчи ҳафтасида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги  “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан амалга  оширилган  хайриялар  ҳақида ахборот бериб ўтамиз!

Муборак ойнинг галдаги ҳафтасида ҳам Вақф фонди ўз хайрия лойиҳалари асосида, режали тадбирларни амалга ошириб, муҳтожлар ва ҳақдорлар кўнглига ҳурсандчилик улашди.

Жумладан, ўтган ҳафта давомида:

–        Республикамиз бўйлаб 393 та оилага 69 090 000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари;

–       Моддий кўмакка муҳтож  48 нафар фуқароларга 56 300 000 сўмлик пул маблағлари;

–       ҳамда 910 нафардан ортиқ ҳамюртларимиз учун ифторлик дастурхонлари ёзилди;

Жами, Рамазон ойининг учинчи ҳафтаси давомида фонд томонидан аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож қатлами, диний соҳа ходимлари ҳамда диний таълим муассасалари талабалари учун 382 миллион 100 минг сўмлик хайрия ишлари амалга оширилди.

Умумий ҳисобда Рамазон ойи бошидан бугунга қадар 1025 та оилага 178 820 000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари, 97 нафар фуқарога 123 900 000 сўмлик пул маблағлари хайрия қилиниб, 2110 нафардан ортиқ ҳамюртларимиз учун ифторлик дастурхонлари ёзилди. Ой давомида жами 715 930 000 сўмлик хайрия ишлари амалга оширилди.

Ўтган ҳафта давомида саҳоватпеша ҳамюртларимиз томонидан фондга жами 466 070 000 минг сўм миқдоридаги закот, хайрия ва эҳсонлар келиб тушди.  Муборак ой бошидан бугунга қадар эса 1 238 460 000 сўм қабул қилинди.

Мазкур хайрияларга ҳисса қўшиб келаётган барча саховатпеша ҳамюртларимизга  Аллоҳ таолодан ажр ва мукофотлар сўраб қоламиз.

“Вақф” фонди Рамазон ойи давомида турли йўналишлардаги хайрия тадбирларини давом эттиради ва бу йўлда сахий ва савоб талабидаги инсонларни ҳамкорликка чорлаб қолади!

Вақф хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

13 Aprel, 2023 yil | 167