Statistika
Jami 0
Kategoriyalar
Kundalik tendentsiya
  • +998 95 195-16-10
  • info@vaqf.uz
  • vaqfuzbekistan@gmail.com
МЕҲР-САХОВАТ ОЙИДА ДИЛЛАР НУРАФШОН БЎЛЯПТИ

Муборак Рамазон ойи муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан ҳомийларни жалб қилган ҳолда кўплаб хайрия тадбирлари ташкил этилмоқда. Ўзгалар парваришига муҳтож, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, бундай оилалар хонадонига ҳам рамазон шукуҳи олиб кириляпти.
“Вақф” хайрия жамоат фондининг Самарқанд вилоят филиали томонидан ташкил этилаётган ҳам ана шундай хайрия тадбирлари кўлами кенгайиб боряпти. Хусусан, бугун филиал ходимлари Каттақўрғон тумани волонтёрлар жамоаси билан ҳамкорликда тумандаги боқувчисини йўқотган, кам таъминланган 15 та оилалар хонадонига совға-саломлар билан кириб боришди. Эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари берилди.
Шунингдек, филиали тасарруфидаги Шайх Худойдоди Вали зиёратгоҳи раҳбари ташаббуси билан ҳомийлар кўмагида Жомбой туманининг чекка ҳудудларида яшовчи, бемори бор ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож 4 та оилага озиқ-овқат маҳсулотлари олиб борилди.

2Q==

Tegishli Xabarlar

To'lov tizimlari orqali ehson

To`lov tizimini tanlang

Tanlangandan so'ng, siz pul o'tkazmasini yakunlash uchun bank veb-saytiga yo'naltirilasiz