Qoraqalpog‘iston Respublikasi Taxiatosh tumani “Do‘stlik” mahalla fuqarolar yig‘ini Beruniy ko‘chasi 17-uyda yashovchi bir oilaning holati, oila a’zolarining yashash sharoiti havas qiladigan darajada emas edi. Oila boshlig‘i 2017-yilda vafot etganligi bois besh nafar farzand bilan yolg‘iz qolgan Mehriban Qoshimbetova hayotda ancha qiynalib, turmushning og‘ir sinovlariga dosh berib kelayotgandi. Ushbu oilaga ko‘mak berish, yashash sharoitlarini yaxshilash maqsadida “Vaqf” xayriya jamoat fondining Qoraqalpog‘iston Respublikasi filiali homiylarni jalb qilgan holda xayrli ishni amalga oshirishdi. Ushbu manzildagi eski uy to‘liq buzilib, o‘rnida barcha zamonaviy sharoitlarga...
Муборак Рамазон ойи муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан ҳомийларни жалб қилган ҳолда кўплаб хайрия тадбирлари ташкил этилмоқда. Ўзгалар парваришига муҳтож, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, бундай оилалар хонадонига ҳам рамазон шукуҳи олиб кириляпти. “Вақф” хайрия жамоат фондининг Самарқанд вилоят филиали томонидан ташкил этилаётган ҳам ана шундай хайрия тадбирлари кўлами кенгайиб боряпти. Хусусан, бугун филиал ходимлари Каттақўрғон тумани волонтёрлар жамоаси билан ҳамкорликда тумандаги боқувчисини йўқотган, кам таъминланган 15 та оилалар хонадонига совға-саломлар билан кириб боришди....
Муборак Рамазон ойида меҳр-саховат ришталари янада мустаҳкамланиб, кўплаб эзгу амаллар амалга ошмоқда. Минглаб кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар моддий-маънавий қўллаб-қувватланмоқда. Бу каби хайрли ишлар Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги «Вақф» хайрия жамоат фонди ва унинг филиаллари томонидан ҳар куни ўтказилмоқда. Хусусан, фонднинг Навоий вилояти филиали томонидан ташкил этилган хайрия тадбири давомида вилоят ҳудудида яшовчи 20 та кам таъминланган оила ҳолидан хабар олинди. Хонадон аҳли билан суҳбат қурилиб, уларнинг муаммолари ўрганилди. Мазкур хонадонларга рамазон туфалари сифатида озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Филиал ходимлари, Дин ишлари...