Юртимизда талаба-ёшларнинг пухта билим олиши,
замонавий касбларни эгаллаши учун барча шароитлар яратиляпти. Жумладан, эҳтиёжманд
оилалар фарзандларининг таълим олишида турли имтиёзлар берилмоқда.
Бундай хайрли ишларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди ҳам фаол иштирок этиб, кўплаб талабаларга кўмакчи бўлмоқда.
Хусусан, шу йилнинг сўнгги бир ойи давомида фонд томонидан закот ва эҳсон маблағлари ҳисобидан диний таълим муасасаларида таҳсил олаётган, эҳтиёжманд оилалар фарзандлари бўлган 169 талабанинг шартнома пуллари тўлаб берилди. Худди шундай хайрли ташаббус давлат олий таълим муасасаларида ўқиётган эҳтиёжманд оилалар фарзандларига ҳам жорий этилиб, жами 1040 нафар талабанинг контракт-шартнома пуллари фонд томонидан тўлаб берилди.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигиҳамда университетлар масъул раҳбарлари Ўзбекистон мусулмонлари идорасига келиб, “Вақф” хайрия жамоат фонди орқали саховатли халқимизга ўз ташаккурларини билдиришди.
Маълумот учун, ушбу талабалар ахборот технологиялари,
тарих, тиббиёт, чет тиллари, педогогика, менежмент, маркетинг, доришунослик,
тўқимачилик, геология каби йўналишларда таълим олишади.