Малайзияда бўлиб турган «Вақф» хайрия жамоат фонди делегацияси бугун 23 сентябрь куни Малайзия Вақф бош бошқармасида (фондида) бўлишди. Меҳмонларни ташкилот раҳбари доктор Ризван ибн Бакар кутиб олиб, фонднинг ташкил топиши, хайрия йўналишлари, қандай вазифалар билан шуғулланиши ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди.⚡️ Фонд 2008 йилда Малайзия Ислом ишлари вазирлиги тасарруфида ташкил топган бўлиб, уни 21 нафардан иборат бўлган васийлар кенгаши аъзолари бошқаради. Унинг асосий йўналишдлари эҳтиёжманд аҳолига ёрдам кўрсатиш, таълим, соғлиқни сақлаш, вақф мулклари кабилардир. Хусусан, вақф мулклари – у хоҳ...
Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтаётган «Исломий иқтисодиёт ҳафталиги» доирасида Исломий иқтисодиёт форуми ташкил этилиб, унда Ўзбекистондан ташриф буюрган «Вақф» хайрия жамоат фонди делегацияси ҳам фаол иштирок этмоқда. Дунёнинг 60 дан ортиқ давлатларидан вакиллар иштирок этган, Малайзия парламентида ташкил этилган мазкур форумни очиб бериш ва Ўзбекистондаги «Вақф» хайрия жамоат фонди фаолияти тақдимоти учун сўз Ўзбекистон делегацияси раҳбари Зайниддин домла Эшонқуловга берилди.Зайниддин домла Эшонқулов форум иштирокчиларига Ўзбекистондаги «Вақф» хайрия жамоат фонди фаолияти ҳақида кенг маълумот бериб, вақф тушунчаси Ўзбекистон учун янгилик...
Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда Малайзияда бўлиб турган «Вақф» хайрия жамоат фонди делегацияси вақфга алоқадор кўплаб тадбирларда иштирок этмоқда, ҳамкор ташкилотлар вакиллари билан учрашмоқда. Бугун фонд делегацияси Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонасида яна бир конференцияда иштирок этди. Ҳар йили ўтказиб келинаётган Жаҳон вақф форумининг бу галги онлайн йиғилишида фонд вакиллари Зайниддин домла Эшонқулов ва Миржалол Қосимов қатнашди. Малайзия савдо-сотиқ корпорацияси томонидан Малайзия ислом иқтисодиёти ҳафталиги доирасида ташкил этилган конференцияда фонд вакиллари Ўзбекистондаги «Вақф» хайрия жамоат фондининг бугунги фаолияти, тизимнинг рақамлаштирилиши, хайрия маблағларининг...